Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Дунёнинг энг қиммат футболчиларидан тузилган рамзий терма жамоа

Баҳо:
+ | -

Килиан Мбаппе дунёнинг энг қиммат ҳужумчиси сифатида эътироф этилади. "ПСЖ" футболчисининг нархи 158 миллион фунтни ташкил этади. Мбаппенинг трансфер нархи, унинг моашига ҳам таъсир ўтказди. Айни дамда Франция терма жамоаси аъзоси йилига 80 миллион фунт моаш олмоқда. Унинг даромадлари Жаҳон чемпионатидан кейин янада ошди. Мбаппе мундиал финалида 3 та голга муаллифлик қилганди. Умумий турнирда эса 8 та гол урди. Аммо "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд ҳам ундан қолишмайди. Ушбу жуфтлик яқин йиллар ичида "Олтин тўп" учун курашади деб ишонилади.

Эрлинг Холанд жорий мавсумда 37 ўйинда жами 42 та голга муаллифлик қилди. Transfermarkt'га кўра, норвегияликнинг қиймати 149 миллион фунтга тенг. Холанд жаҳоннинг энг қиммат футболчилари рўйхатидан жой олди. Шунингдек, рамзий терма жамоада яна иккита АПЛ юлдузи бор. Англия терма жамоаси аъзолари Рис Жеймс ва Букайо Сака шулардир. Хусусан, Жеймс 61 миллионга лойиқ кўрилган. Букайонинг нархи эса 97 миллион фунтга тенг. Шунга қарамай, Сака энг қиммат инглиз футболчиси эмас. Бу номга бошқа бир ёш юлдуз эришди.

Жуд Беллингем 105 миллион фунт нархга эга ва бу билан у энг қиммат ярим ҳимоячи номини олди. "Боруссия Дортмунд" футболчисига энг катта клублар даъво қилмоқда. Немис жамоаси эса ўз юлдузини 130 миллион фунтга сотмоқчи. 19 ёшли ярим ҳимоячи рамзий терма жамоанинг ярим ҳимоясида "Барселона" иқтидори Педри билан ёнма-ён туради. Испаниялик футболчининг нархи 88 миллион фунтга тенг. Шунингдек, "Бавария" вакил Жамал Мусиала ҳам рўйхатда мавжуд ва у 97.5 миллион фунтга баҳоланган.

Ҳимояда Мусиаланинг клубдаги шериклари Маттeйс де Лигт ҳамда Алфонсо Девислар бор. Уларнинг ҳар бири 61 миллиондан нархга эга. Де Лигтнинг нархи 66 миллионгача кўтарилиши мумкин. "Бавария" уни "Ювентус"дан айнан шу нарх эвазига сотиб олганди. Ҳимояда яна бир жуда ҳам ёш ва истеъдодли вакил мавжуд. Хорватия терма жамоаси аъзоси Йошко Гвардиол марказий ҳимояда 66 миллион фунтлик нархга эгалик қилмоқда. "Лейциг" уни бундай арзон баҳоламаслигини билдирган. "Челси" Гвардиолни бу ёзда сотиб олишга ҳаракат қилади. Дарвозабон ўрни "Реал" посбони Тибо Куртуага насиб этди. Унинг нархи 52.6 миллион фунтга тенг.

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 18:03, 06.04.2023.
Ўқилди: 3581 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8415]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5390]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3467]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2941]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2289]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2243]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1533]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1402]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1323]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1221]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик