Эмилиано Мартинес Неймарни ўзи қарши ўйнаган энг яхши футболчи деб атади.
"Неймар - мен қарши ўйнаган энг яхши футболчи. Америка кубоги финалида уни тўхтатиб қўймоқчи бўлдик, аммо уддасидан чиқа олмадик. Ўша пайтда мен ўйладим: "Худойим, у мен қарши ўйнаган энг яхшиси".
"Унга қарши ўйинга бошқача тайёргарлик кўрганманми? Йўқ, сиз шунчаки унинг ёмон куни бўлишини ва ҳимоячиларингиз ҳаётларининг энг яхши кунини ўтказишини сўрашингиз керак" - деди Аргентина ва “Астон Вилла” дарвозабони.