Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия - Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Оскар Хитой ҳақида: «У ерда жуда катта пуллар бор эди»

Баҳо:
+1 | -

Бразилия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Оскар 2017 йилда «Челси»дан «Шанхай Порт» клубига ўтгани ҳақида гапириб ўтди.

«Албатта, ўша пайтда у ерда жуда катта пуллар бўлганини ҳамма билади. Лекин мен у ерга бордим, чунки ўша вақтда «Челси»да ўйин амалиётига эга эмасдим. Менда Европа клубларига ўтиш имконияти ҳам, Хитой варианти ҳам бор эди. Менга жуда катта, шунчаки ҳайратланарли шартнома таклиф қилишди. Бироқ мен учун нафақат пул муҳим эди, балки янги маданият билан танишишни ҳам истагандим.

Футбол ўзгарди, ҳозир бу яққол сезилиб турибди. Неймар Саудия Арабистонига кетди, Криштиану Роналду, Карим Бензема ҳам шундай қилишди. Футболда, агар сенда жуда яхши таклиф бўлса... Бу худди иш каби, тушуняпсизми? Албатта, мен «Челси»да 20 йил ўйнашни хоҳлардим, лекин баъзан сен майдонга тушмайсан, баъзан оиланг яшаётган шаҳридан норози бўлади, баъзан эса мураббий билан келиша олмайсан.

Эҳтимол, мен яна битта Жаҳон чемпионатида ўйнашим, «Челси» учун яна кўплаб яхши ўйинлар ўтказишим мумкин эди, лекин менимча, ўшанда тўғри қарор қабул қилганман.

Агар ўша пайтда мени танқид қилганларнинг барчасига шундай таклиф тушганида, улар 100 фоиз «ҳа» деб жавоб беришган бўларди. Бу табиий ҳол, бу — иш. Фақатгина ҳиссиётларга берилмаслик керак, ўзинг учун қайси қарор тўғри эканлиги ҳақида ўйлашинг лозим», — деди Оскар.

Киритилди: 14:36, 03.06.2026.
Ўқилди: 2135 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Златан Ибраҳимович ЖЧ-2026 ғолиби ким бўлишини айтди [10385]

Флорентино Перес Винисиус ва Майкл Олисе ўртасида якуний танловни амалга оширди [6301]

ЖЧ-2026: Бугун бўлиб ўтадиган 1/16 финал учрашувлари тақвими [3788]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [3619]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [3552]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [3256]

Семин Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 дан кейин Каннаварони истеъфога чиқаришини айтди [3012]

Симеоне Альваресдан қутулишга қарор қилди [2249]

Жаҳонгир Зокиров мағлубият нималигини билмаётган америкалик боксчини муддатидан олдин мағлуб этди [1993]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [1855]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик