"Манчестер Юнайтед"нинг нидерландиялик бош мураббийи Эрик тен Хаг австриялик ярим ҳимоячи Марсель Забитцерни кейинги мавсумда жамоада қолдиришни режалаштирмоқда, деб ёзади 90min. Мураббий аллақачон Манчестер клуби раҳбариятига ўз истагини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, австриялик футболчи фақат ижара шартномаси бўйича "қизил иблислар" футболчиси ҳисобланади ва у жорий мавсум охирида ўз ниҳоясига етади. 29 ёшли ярим ҳимоячининг трансфер ҳуқуқлари "Бавария"га тегишли.
Аввалроқ "Бавария" Забитцерни сотишга қарши эмаслиги ҳақида хабар берган эдик, аммо бунинг учун "Бавария"га яхши таклиф керак бўлади.
Австриялик футболчи бу мавсумда “Манчестер Юнайтед” сафида атиги битта гол урган.