"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич раҳбариятдан янги шартнома олиш умидини йўқотгани йўқ. Журналист Томас Гонсалеснинг сўзларига кўра, хорват ҳамкорликни узайтириш бўйича музокаралар ўтказишни сўрамаяпти, фақат аниқ таклифларни кутмоқда.
Модрич ўз фаолиятини "Реал"да якунламоқчи эканлигини доимо очиқ айтиб келган. “Қироллик клуби” раҳбарияти 37 ёшли хорватиялик футболчига янги шартнома таклиф қилишга шошилмаяпти ва барча фактларга асосланиб қарор қабул қилиш учун мавсум охиригача кутмоқчи.
Модрич бу мавсумда "Реал" учун муҳим футболчи бўлиб қолмоқда. Ярим ҳимоячи Ла Лиганинг жорий мавсумида 4 та гол ва 3 та голли узатмага эга.