Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

"Тенерифе" жамоаси "Реал"ни икки марта чемпионликдан маҳрум қилганини биласизми?

Баҳо:
+ | -

Испаниядаги чемпионлик пойгаси ҳақида нималарни биламиз? Асосан, бу "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги анъанавий қарама-қаршилик. Камдан-кам ҳолларда чемпионлик пойгасининг даражаси ошиб бормоқда ва чемпионлик тақдирини фақат битта ўйин ҳал қилиб қўйиши мумкин. Бугун биз камтарин "Тенерифе" қандай қилиб "Реал"ни Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилгани ҳақида фикр юритамиз.

1991-1992 йилги мавсумда "қаймоқранглилар" еттинчи турда биринчи ўринга кўтарилиб, мавсум давомида нафақат сермаҳсул футбол намойиш этишди, балки, ҳимояда ҳам яхши ўйин кўрсатиб, турнир жадвалини бошқариб боришди. Аммо, мавсум якунига етиб бораётган паллада мадридликлар очко тарқатишни бошлашади. Шу билан бирга, Йохан Кройфф бошчилигидаги "Барселона" дастлабки 5 турда 3 марта мағлуб бўлди, кейин эса ўз ўйинини топиб, секин-аста иккинчи ўринни мустаҳкамлаб олди ва "Реал" билан орадаги фарқни минимал даражага туширди.

Охирги турда мадридликлар биринчи ўринни эгаллаб, "Барселона"дан атиги 1 очкога ("Реал" 54 ва "Барселона" эса 53 очкога эга эди, ўша пайтда ғалаба учун 2 очко берилган) олдинда эди. Ўзаро учрашувларда ҳам тенглик эди - 1:1, 1:1, тўп фарқи "қаймоқранлилар" фойдасига эди. "Реал" сўнгги турда турнир жадвал ўртасида турган ва ҳеч қандай совринга даъво қилмаган камтарона "Тенерифе" устидан ғалаба қозониши керак эди.

"Қироллик клуби" 8-дақиқада ҳисобни очди, кейин эса иккинчи голни киритди ва биринчи бўлим охирида ўтказиб юборилган голга қарамай, "Реал" бутун ўйин давомида устунлик қилди. "Барселона" ўз навбатида "Атлетик" (Бильбао)ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди, шунинг учун "Реал"дан ҳеч бўлмаганда гол ўтказиб юбормаслик талаб қилинди, аммо мадридликлар бу вазифани уддалай олишмади. 77-дақиқада “қаймоқранглилар” ҳимоячиси Рикардо Роша рақиб футболчисининг узатмасидан сўнг автогол муаллифига айланди, орадан бир дақиқа ўтиб афсонавий сардор Маноло Санчис "Тенерифе" футболчиларининг босими остида дарвозабонга муваффақиятсиз узатма берди, кутилмаганда берилган зарбадан кейин тўп чамаси 40 метрга учиб кетди ва дарвоза тўсинига тегиб қайтгандан сўнг, "Тенерифе" клубининг ҳужумкор ўйинчиси тўпни бўш дарвозага киритишга муваффақ бўлди. Якунда "Реал" 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

"Барселона" ғалабани нишонлади, мадридликларнинг эса ҳафсаласи пир бўлди. Ғалаба мадридликларнинг қўлида эди, аммо ўйин тақдирини иккита қизиқ вазият ҳал қилди. Ҳаммаси бундай якунланишини ҳеч ким кутмаганди...

1992-1993 йилги мавсумда "Барселона" мавсумнинг катта қисмида биринчи ва иккинчи ўринда юрди. "Реал" мавсумни яхши бошлай олмади, аммо кейинроқ ўз ўйинини топиб, мавсумнинг қолган қисмини учинчи ва иккинчи ўринлар оралиғида ўтказди. 35-турда "қаймоқранглилар" бутун мавсум давомида биринчи марта биринчи поғонани эгаллади, "Барселона" иккинчи поғонага тушиб кетди.

Мана сюрприз! "Реал" рақиби - "Тенерифе". Бу сафар ҳам сафарда ўйнайди.

"Қаймоқранглилар" биринчи бўлимда иккита гол ўтказиб юбориб, оролликларга 0:2 ҳисобида ютқазган бўлса, "Барселона" "Реал Сосьедад"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Каталонияликлар яна чемпион, Мадридда эса қайғу яна.

Шу тариқа, "Реал" ўз тарихида икки марта "Тенерифе" жамоасига ҳал қилувчи паллада мағлуб бўлиб, чемпионликдан маҳрум бўлганди.

Киритилди: 16:56, 07.04.2023.
Ўқилди: 3349 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.