Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Денис Коростиченко: «Хоразм» яхши ҳимояланди»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко Про лиганинг 3-тури доирасида бўлиб ўтган "Хоразм"га қарши ўйин (2:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

— Илк навбатда барчани ғалаба билан табриклайман. Бу муваффақиятга эришиш осон бўлмади. Рақиблар жуда яхши ҳимояланди. Балки бу биз учун яхши амалиёт ҳам бўлди. «Хоразм» учрашув бошидаги вазиятидан фойдаланиб олди. Шундан кейин бизга жуда қийин бўлди. Йигитлар жанговор ўйин ва характер кўрсата олишди ва ғалабани қўлга киритишди. Оғир сафар бўлди, рақиблар қаттиқ ҳимояланишди ва стандартларда анчагина хавфли эканлигини намойиш қилишди.

— Бугунги ўйинда Марат Бикмаевнинг майдонга тушмагани сабаби нимада?
— Ўйинларга режалар тузилади. Биз барча футболчиларга ишонамиз. Ўйинда захирага мурожаат қилишда шошилмадик. Аслида барча футболчилар ўйинга тушишга шай ҳолатда. Худо хоҳласа, кейинги ўйинда Марат ўзини кўрсатади.

— Про-лига савияси ҳақида нима дея оласиз?
— Кубок доирасида «Машъал» жамоаси сафарда «Сурхон» билан 0:0 ҳисобини қайд этди. Шунингдек, «Қўқон-1912» ўз майдонида «Насаф»га жанг таклиф қилди. «Насаф»га ҳам қийин бўлди. Шу сабабли бемалол айта оламан, Про-лига ҳам қийин, бир қанча жамоалар Суперлига даражасида.

— Майдон ҳолати хақида нима дея оласиз?
— Балки 2-3 ҳафтадан кейин яхши бўлиб қолиши мумкин. Бироқ бундай стадионда жамоалар ўзи истаган футболни намойиш қилиши жуда қийин.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 23:37, 07.04.2023.
Ўқилди: 1169 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.