Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

"Анжи" сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди

Баҳо:
+ | -

Махачқаланинг Анжи клуби Европа лигасининг гурух босқичини муваффақиятли бошлади. Доғистон клуби сафарда Италиянинг Удинезе клубига қарши майдонга тушиб, дуранг натижага эришди. Майдон эгалари бош мураббийи Франческо Гвидолин бу ўйинда бир қатор етакчи футболчиларни захирада қолдирди, Анжи бош мураббийи Гус Хиддинк эса ўйинга жиддий ёндашиб, асосий таркиб футболчиларини майдонга туширди. Биринчи бўлимда Удинезе футболчилари ташаббусга эга бўлсалар-да, рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни деярли содир қила олмадилар. Анжи эса қарши хужумлар орқали ҳаракат қилиб, бир қатор имкониятларга эга бўлди. Шуларнинг бирида, биринчи бўлим тугаши арафасида, Ласина Траоре чап қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, ўткир бурчак остида зарба берди. Дарвозабон Паделли тўпни қайтаришда хатога йўл қўйиб, уни ўз дарвозасига тўғирлаб юборди -  0:1.

Иккинчи бўлимда Удинезе бош мураббийи асосий таркиб футболчиларини, хусусан Антонио Ди Наталени майдонга туширди. Бу эса мезбонлар ўйинида ижобий ўзгариш содир қилди ва улар рақиб дарвозасига босимни янада кучайтирдилар. Бироқ Анжи ҳимояда бехато ҳаракат қилиб, мезбонларнинг хужумларини муваффақиятли қайтариб турди. Фақатгина ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда, ҳимоячиларнинг хатосидан фойдаланган майдон эгалари мағлубиятдан қутилиб қолдилар. Чап қанотдан амалга оширилган жарима тўпидан кейин, Лаццарининг кучли зарбасини дарвозабон Помазан қайтара олди, аммо тўпга биринчи бўлиб етиб келган Антонио Ди Натале, уни бўш қолган дарвозага йўллаб, ҳисобни тенглаштирди.

"Удинезе" – "Анжи"  1:1 (0:1)

Голлар: Ди Натале(90) - Траоре (45)

"Удинезе":  Паделли, Бенатия, Ларангейра, Домицци, Виллианс (Баста, 59), Агеманг-Баду (Ди Натале, 58), Лаццари, Фараони, Перейра (Пинци, 76), Армеро, Ранегие.

"Анжи": Помазан, Жирков, Ж.Карлос, Самба, Агаларов, Жусилей, Буссуфа, Л. Диарра, Шатов, Траоре (Карсела-Гонсалес, 61), Это′О.

Огоҳлантирилганлар: Перейра (18), Ларангейра (80), Бенатия (90) - Жирков (83), Буссуфа (90).

"А" гуруҳнинг иккинчи ўйинида Швейцарияга сафар уйиштирган Англиянинг "Ливерпуль"клуби 5:3 ҳисобда мезбонлардан устун келди.  

"Янг Бойз"– "Ливерпуль" 3:5 (1:2)

Голлар: Ояла(автогол), Нуццоло (38), Ояла (53), Г. Сарате (63) - Уиздом (40), Коатес (70), Шелви (76, 88)

"Янг Бойз":  Вельфли, Суттер, Вешковац, Ояла, Раймонди, Зверотич (М. Фрай, 81), Шпихер, Г. Сарате (Гонсалес, 65), Фарнеруд, Нуццоло (К. Шнойвли, 69), Бобадилья.

"Ливерпуль": Джонс, Уиздом, Каррагер, Коатес, Хосе Энрике, Хендерсон, Шахин, Сусо, Даунинг (Стерлинг, 77), Ассаиди (Шелви, 67), Пачеко (Борини, 62).

Огоҳлантирилганлар: Раймонди (17), Вешковац (80),  Бобадилья (85) - Борини (82).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:55, 20.09.2012.
Ўқилди: 5578 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.