Аs хабарига кўра, "Вильярреал"га тегишли бўлган қанот ҳимоячиси Хуан Фойт "Барселона"нинг трансфер мақсади ҳисобланади.
Манба берган хабарга кўра, футболчи билан шартнома имзолаш ташаббускори "кўк анорранглилар" бош мураббийи Хави Эрнандес ҳисобланади. Мураббий аллақачон клуб раҳбарияти билан суҳбатлашган ва келишувни расмийлаштиришни сўраган.
"Вильярреал" ўз навбатида ҳимоячи учун 54 миллион евро таклиф қилишса, у билан хайрлашишга тайёр.
Испания чемпионатининг жорий мавсумида Хуан 17 та жангда қатнашиб, битта гол урди ва бешта сариқ карточка олди.