“Наполи”нинг ҳужум чизиғи етакчиси Виктор Осимхен жамоа бош мураббийи Лучано Спалеттининг жамоа бошқарувчиси сифатидаги фаолияти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Спалетти даҳо, менга ишонинг. "Наполи"га ўтганимдан сўнг бу мураббийнинг бу ерда қилган ишларини бошқа жамоаларда қилган ишларим билан солиштириб бўлмайди. Ва сиз ҳали ҳам ҳамма нарсани кўрмаяпсиз ", - дейди нигериялик футболчи.
Италия чемпионатининг 29-тури якунларига кўра, “Наполи” 74 очко жамғариб, 2-ўриндан 16 очко фарқ билан пешқадамлик қилмоқда.