"Реал Мадрид" ўтмишда Фрэнк Лэмпардни сотиб олишга ҳаракат қилган. Хабарларга кўра, 2004-05 йилларда "қироллик клуби" президенти Флорентино Перес Лэмпардни "Реал"га олиб келмоқчи бўлган ва у учун расмий таклиф жўнатади.
Таклиф қилинган сумма 30 миллион евро эди ва бу ўша давр учун жуда катта қиймат ҳисобланади. Шунингдек, 2010 йилда ҳам Лэмпардга "Реал" қизиқиш билдирган эди.