Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Агар "Барселона" Субимендини қўлга кирита олмаса, эътиборини бошқа футболчига қаратади

Баҳо:
+ | -

Агар "Барселона" клуби "Реал Сосьедад" ярим ҳимоячиси Мартин Субимендини қўлга кирита олмаса, "Фиорентина" ярим ҳимоячиси Софьян Амрабат "Барселона" учун устувор вариант бўлиши мумкин.

Relevo нашри хабарига кўра, Субимендининг трансфер нархи қиммат бўлгани учун "Барселона" раҳбарияти ўз эътиборини "кўк-анорранглилар" сафида ўйнашни орзу қилган Амрабатга алмаштириш ҳақида жиддий ўйламоқда.

Ёзда Амрабатга даъвогарлар кўп бўлади, жумладан, Англия Премьер-лигаси клублари. Марокашлик футболчи Қатардаги жаҳон чемпионатининг асосий кашфиётларидан бирига айланди ва у ўз жамоасига ярим финалга чиқишга ёрдам берди.

Киритилди: 14:56, 10.04.2023.
Ўқилди: 1064 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.