Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ўғли Давиде “Қироллик клуби”ни тарк этиб, “Базель”га мураббий этиб тайинланиш ниятида эмаслигини айтди.
"Менинг келажагим ҳақида кўп миш-мишлар юрибди, лекин бу жуда оддий - менинг ҳозирги жамоа билан 2024 йилгача шартномам бор. Ўғлим Давиде "Базель"га бориш ниятида эмас, биз "Реал"да бирга қолишни истаймиз, - дея Анчелотти сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.
Эслатиб ўтамиз, Давиде Анчелотти "Реал Мадрид"да ёрдамчи мураббий ҳисобланади ва отасига ёрдам беради. Илгари Карлонинг ўғли Англиянинг "Эвертон" клубида иш бошлаши ҳақида хабарлар чиққан эди.