“Андижон” – “Пахтакор” учрашуви якунланганидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди. Дастлаб журналистлар саволларига “Пахтакор” бош мураббийи Мурод Исмоилов жавоб қайтарди.
- Ҳар доим водий жамоалари билан ўйнаш қийин бўлган. Бугун ҳам йигитлар қўлдан келганча яхши ҳаракат қилишди. Мен ўйиндан олдин йигитларга, “ҳисоб қандай бўлишидан қатий назар мухлислар сизларнинг ўйнингиздан баҳра олишсин”, дея кўрсатма бергандим. Менимча улар бугун ажойиб ўйин кўрсатишди. Буни ҳаммангиз кўрдингиз. Баҳсни анча асабий тарзда ўтди, деса бўлади. “Андижон”га кейинги ўйинларда омад тилайман.
- “Андижон” бугун турнир жадвалда охирда ўринда бормоқда. Жамоанинг собиқ ўйинчиси сифатида сиз бу вазиятда нималар деган бўлардингиз?
- Ниятим ҳам, тилагим ҳам, керак бўлса дуо ҳам қиламиз, “Андижон” ўзига мос бўлган юқори ўринларда юришини истардим. Балки, “Андижон” янги мураббий қўл остидалиги ёки футболчиларда Олий Лигада ўйнаш амалиёти камлиги, жамоани турнир жадвалидаги ўрнига таъсир қилаётгандир. Ўйлайманки бу вазиятдан жамоа чиқиб кета олади.
- Ўйинни асабий ўтишига ҳакамлар айбдор эмасмикан?
- Мен доим айтиб келаман ҳакамларни ишига баҳо берадиган ташкилотлар бор.
«Андижон» клуби блогидан олинди.