Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Холматов 100лик довонни забт этди

Баҳо:
+ | -

Давралар оралиғида "Локомотив" жамоасига келиб қўшилган тажрибали футболчи Акмал Холматов "Металлург" билан бўлган ўйиннинг 58-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу билан у темирйўлчилар сафида ўз голлари ҳисобини очиш билан бирга ўз номини футболимиз тарихига муҳрлади. Гап шундаки, ушбу тўп Холматовнинг Ўзбекистонда асос солинган 100лик клубига аъзо бўлишини таъминлади.

Хабарингиз бор, 100лик клубида футболчининг Ўзбекистон миллий терма жамоаси, Осиё кубоклари (ОЧЛ ва ОФК кубоги), Ўзбекистон чемпионати ва кубогида киритилган голлари ҳисобланади. Ўртоқлик учрашувлари ва халқаро турнирларда киритилган голлар бу рўйхатга киритилмайди. Холматов Осиё кубоклари, ички чемпионат ва кубок мусобақаларида шу кунгача 99та гол урган эди. "Металлург" дарвозасига урилган гол жамоамиз аъзосини ниҳоят 100лик клуби аъзосига айлантирди. Холматовнинг 100лик клубига аъзо бўлиш йўлида урилган голлари статистикасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Осиё кубокларида (ОЧК ва ОЧЛ) – 7та,
Ўзбекистон чемпионатларида – 73,
Ўзбекистон кубогида – 20.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 19:44, 21.09.2012.
Ўқилди: 5537 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6821]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6406]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4058]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2481]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2421]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2085]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2021]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1940]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1866]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1776]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик