Кириш Регистрация
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

Тухель Команга: "Сиз туфайли ЕЧЛ финалида мағлуб бўлгандим"

Баҳо:
+ | -

"Бавария" вингери Кингсли Коман жамоанинг янги бош мураббийи Томас Тухель билан муносабатлари ҳақида гапирди.

49 ёшли мутахассис 25 март куни мюнхенликлар жамоаси бошқарувини қўлга олганди.

"Халқаро танаффусдан сўнг жамоага қайтиб келганимда ва янги тайинланган Томас Тухелни биринчи марта кўрганимда, у юзимга енгил тарсаки туширди ва шундай деди: "Сиз туфайли мен Чемпионлар Лигаси финалида мағлуб бўлдим, лекин ҳозир биз ўйиндамиз. Бир жамоа бўлиб бирлашишимиз керак. Ҳамма нарса бўлиши мумкин ва агар биз у билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқсак, ажойиб бўларди", - деди Коман The Telegraph нашрига.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Тухель бошчилигидаги "ПСЖ" Чемпионлар лигаси финалида "Бавария"га ютқазган (0:1) ва ягона голни Коман киритган эди.

Киритилди: 04:06, 11.04.2023.
Ўқилди: 4661 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.