"Бавария"нинг собиқ футболчиси Арен Роббен "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақида фикр билдирди. Нидерландиялик футболчи Германияда испаниялик мутахассис қўл остида ўйнаган.
"Гвардиола ўз жамоасини тузишда жуда яхши. Мен унинг ишини ҳурмат қиламан. У қайси жамоа ишламасин, унинг имзосини дарров танийсиз. У билан ўтган уч йил мен учун ўзгача бўлди. Фаолиятимда кўплаб ажойиб мураббийлар бўлган, аммо футбол фикримча, Пеп уларнинг ичида энг зўри эди", - деди Роббен.
Эслатиб ўтамиз, Гвардиола "Бавария"даги фаолияти давомида 7 та соврин ютиб, уч марта Бундеслига чемпионига айланган.