"Барселона" "Атлетико"дан ярим ҳимоячи Янник Феррейра Карраскони ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Relevo хабар бермоқда.
Манбага кўра, Каталония клуби "Барселона"га молиявий фейр-плей томонидан киритилган чекловларга қарамай, Карраскони қўлга киритиш йўлини топишга умид қилмоқда.
Мемфис Депайни "Барселона"дан "Атлетико"га ўтказиш бўйича келишувга кўра, каталонияликлар Карраскони "матрасчилар"дан 9 миллион еврога сотиб олишлари мумкин, аммо Мадридликлар 18 миллион евро талаб қилмоқда.
"Барселона" олдиндан келишилган 9 миллион евродан кўпроқ пул тўламоқчи эмас.