Кириш Регистрация
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

"Барселона" Левандовскини Премьер-лигага сотиб юбориши мумкин

Баҳо:
+ | -

Роберт Левандовски ёзги трансфер ойнасида "Барселона"ни тарк этиши мумкин. Жаҳон чемпионатидан сўнг польякнинг ўйини пасайиб кетди ва Каталония клуби энди уни дахлсиз деб ҳисобламайди. Todofichajes нашрининг маълум қилишича, "кўк-анорранглилар"нинг молиявий муаммолари ва футболчининг юқори маошини ҳисобга олган ҳолда, Левандовскига бўлган таклифлар кўриб чиқилиши мумкин.

Қайд этилишича, Левандовски билан аллақачон “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенхэм” клублари алоқага чиққан. Агар "Барселона"га яхши таклиф тушса, у ҳолда 34 ёшли польшалик ҳужумчи Премьер-лигада фаолиятини давом эттирши мумкин.

2022/2023 йилги мавсумда Роберт Левандовски 35 учрашувда 27 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 15:49, 11.04.2023.
Ўқилди: 6753 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.