"Арсенал" ҳужумчиси Эдди Нкетиа жароҳатидан фориғ бўлиб, асосий жамоа билан машғулотларга қайтди.
23 ёшли ҳужумчи АПЛнинг 25-тури доирасидаги “Лестер”га (1:0) қарши ўйинда тўпиғидан жароҳат олганди. Шундан сўнг у кейинги турда "Эвертон" билан ўйинда (4:0) захирадан майдонга тушди ва ўша пайтдан бери ҳали майдонга тушмади.
Нкетиа жорий мавсумда "канонирлар" сафида барча мусобақаларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.