Кириш Регистрация

"Ливерпуль"да Беллингемга муқобил футболчилар рўйхати жуда кенг

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" асосий эътиборини Жуд Беллингемнинг юқори трансфер нархи туфайли бошқа ўйинчиларни сотиб олишга қаратади.

19 ёшли ярим ҳимоячини Дортмунднинг "Боруссия" клуби 135 миллион евродан кўпроққа баҳоламоқда, аввалроқ хабар қилинганидек, бу мерсисайдликлар раҳбариятини бу сумма чўчитиб юборди.

"Ливерпуль"нинг эндиги асосий мақсадларидан бири Мэйсон Маунт ("Челси") бўлади, дея хабар беради журналист Нил Жонс.

Шунингдек, Николо Барелла ("Интер"), Райан Гравенберх ("Бавария"), Тён Копмейнерс ("Аталанта") ва Лука Сучич ("Ред Булл Зальцбург") ҳам "қизиллар"нинг қизиқишлари рўйхатидан жой олган.

Киритилди: 04:22, 12.04.2023.
Ўқилди: 2055 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.