"Брайтон" бош мураббийи Роберто Де Дзерби "Челси" вингери Михаил Мудрикнинг Англиядаги мослашув даври ҳақида фикр билдирди.
"Мудрик - топ футболчи. Менимча, у фаолиятини бошқа мамлакатда, бошқа жамоада давом эттириши қийин бўлмоқда.
"Челси"нинг бу йилги аҳволини ҳамма билади. Ёш футболчи учун бу қийин.
Бироқ, у Премьер-лига юлдузига айланиш учун етарлича салоҳиятга эга”, - деди Де Дзерби.