Журналист ва собиқ футболчи Жейми O'Хара "Челси" ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Бугунги ўйин менга жуда ҳам ғалати туюлди. "Реал" худди машғулотлардагидек ҳаракат қилди. Клуб трансферлар учун 600 миллион фунт сарфлади. Аммо жамоада бирорта тўпни дарозага жойлаб қўядиган футболчи топилмади. Жуда ачинарли ҳолат".
"Челси" иккинчи ўйинда иккита тўп фарқини йўққа чиқариши керак бўлади.













