Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Дунёнинг энг қиммат ёш футболчилари: Беллингем, Гави, Мусиала...

Баҳо:
+ | -

10. Алехандро Бальде – 26.38 миллион фунт

"Барселона" ўз академияси футболчиларини парваришлаш ва улардан фойдаланиш борасида Европадаги энг яхши жамоа ҳисобланади. Шу жараён маҳсули сифатида Бальдени кўрсатиш мумкин. У 2011 йилдан бери клубда фаолият юритади. Хорди Алба энди унга жойини бўшатиб бериши керак. 19 ёшли футболчига Хави катта ишонч билдирмоқда. Ҳимоячи бу мавсумда аллақачон 42 та баҳсда иштирок этишга улгурди.

9. Жоржо Скальвини – 26.38 миллион фунт

Йиллар давомида Италия диёридан кўплаб истеъдодли ҳимоячилар етишиб чиққан. Скальвини эса навбатдаги шундай футболчидир. "Аталанта" вакилининг олдида ёрқин келажак кутмоқда. Бу учун у фақат меҳнат қилиши лозим.

8. Хави Симонс – 26.38 миллион фунт

Симонс "ПСВ" сафида мавсум давомида фантастик футбол намойиш этиб келмоқда. "ПСЖ" шу сабабдан собиқ футболчисини қайта сотиб олиши мумкин. Талантли ҳужумчи бу мавсум Эрдивизияда 14 та гол ва 7 та ассистга муаллифлик қилди. Симонс майдоннинг кўплаб қисмида ўзини эркин ҳис қила олади.

7. Юсуффа Мукоко – 26.38 миллион фунт

"Боруссия Дортмунд"да ҳам ўзига хос анъана бор. Жамоа ёш юлдузларни етиштириш борасида яхши ишларни ташкил қилган. 18 ёшли Мукоко шу нарса маҳсулидир. У бу мавсумда 7 та гол уришга эришди. Германия терма жамоаси ёш ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди. Бундеслигада Мукоко ҳар 90 дақиқада гол урмоқда.

6. Харви Эллиот – 30.8 миллион фунт

Эллиотнинг майдондаги ўрни борасида кўп баҳслар бўлади. Юрген Клопп уни асосан ярим ҳимояда ўйнатмоқда. Аммо футболчининг ўзи қанотда ўзини эркин ҳис қила олади. Собиқ "Фулхжм" футболчиси инглиз футболида катта ўринга эга бўлиши мумкин.

5. Расмус Хёйлунн – 30. 8 миллион фунт

Нима учун бугун "Аталанта" ҳужумчисига талабгорлар кўпайиб кетганини билиб олиш қийин эмас. Даниялик футболчи фантастик натижалар қайд этмоқда.

4. Флориан Вирц – 74.79 миллион фунт

Жароҳатлари билан узоқ курашган ҳужумчи яна сафга қайтди. Хаби Алонсо Вирцдан ажойиб равишда фойдаланмоқда. 19 ёшли футболчи "Байер Леверкузен"нинг келажаги сифатида баҳоланмоқда.

3. Гави – 79.2 миллион фунт

Хави қўл-остида тарбия топаётган футболчи, ўзини майдон марказида жуда эркин ҳис қилади. Гавининг техника ва шижоати, уни дунёдаги энг қиммат футболчига айлантирди. Рақибдан тўпни олиб қўйиш ва вазиятлар яратишда Гави Испания бўйича энг яхшилардан бири саналади.

2. Жамал Мусиала – 96.8 миллион фунт

Мусиала доимо ғолиб бўлишга ўрганган. Шундай бўлиши ҳам керак. Ёш бўлса ҳам "Бавария"нинг асосий фигураси бўлиш осон эмас. Немис ярим ҳимоячиси қўлидан кўп нарса келади. У буни аллақачон исботлаган.

1. Жуд Беллингем – 105.6 миллион фунт

Беллингем бенуқсон футболчи ва бунга шубҳа йўқ. Шу сабабдан кўплаб клублар унинг имзосини истамоқда. Бундеслигада Беллингем энг кўп финт ишлатган футболчи бўлиб турибди. 19 ёш бўлишига қарамай, Беллингем клуб ва терма жамоа миқёсида 200 дан ортиқ расмий учрашувларда қатнашишга улгурди.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 19:40, 13.04.2023.
Ўқилди: 2003 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.