Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Бабаян: "Бизда икки юқори савияли ҳужумчимиз бор"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 6-тури доирасида ўз майдонида “Андижон” клубини мағлубиятга учратган “Навбаҳор” клуби бош мураббийи Самвел Бабаян ғалаба нима бергани, мухлислар, рақиб жамоа ўйин услуби ва ўз жамоасининг ютуғи ҳақида гапирди.

“Турнир жадвалида қандай ўринда бораётган бўлсалар ҳам, бу икки жамоа ўртасидаги баҳслар доим шундай курашларга бой кечади. Бугун ҳам шундай қизиқарли ва кескин ўйин кўрдик. Олдинги ўйинлардаги қониқарсиз натижалардан кейин бугун ғалаба қозонишимиз керак эди. Мухлисларга бундан бошқа натижа қизиқ эмас эди. Уларни хурсанд қилмасак бўлмас эди. Бу уларнинг ғалабаси ва ҳиссаси”, - деди Бабаян.

“Жамоамизда икки нафар яхши ҳужумчимиз бор. Вазиятдан, рақибдан келиб чиқиб иккисини биргаликда майдонга туширишимиз мумкин. Ҳар хил услуб ва тактикаларимиз бор. Бахтимизга жамоада юқори савиядаги икки нафар ҳужумчимиз бор”.

“Рақибнинг ўйинини кўриб ўз услуби ва мураббий имзосига эга клуб эканини айта оламан. Бу жамоа ҳали ўз сўзини айта олади. Жамоа бизга қарши кучли ўйнади”.

“Аввалги учрашувлардаги ўйин билан боғлиқ инқирозни енгиб ўтгани учун футболчиларга раҳмат. Улар бугун ғалаба қозониш учун борларини бериб ўйнашди. Чемпионат энди бошланди ва ҳали ҳаммаси олдинда”.

Киритилди: 23:32, 14.04.2023.
Ўқилди: 1782 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5169]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [4670]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [3726]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [2982]

Хулиан Альварес ўзига янги клуб танлади [2811]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [2597]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2327]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2294]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2100]

АПЛда нархи кескин пасайган футболчи ким эканлигини биласизми? [1992]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик