Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

“ПСЖ” устози ирқчиликда айбланмоқда

Баҳо:
+ | -

“ПСЖ” бош мураббийи Кристоф Гальтье катта муаммоларга ўралашиб қолди. Франциялик мутахассис ирқчиликда айбланмоқда. Ҳаммасига у “Ницца”да (2021–2022 йиллар) ишлаган вақтда ёзилган электрон хат сабаб бўлган.

Гальтье Рамазон рўзасини тутган футболчиларига жаҳл қилган

2022 йилнинг сентябрь ойида Гальтье аллақачон “ПСЖ” мураббийи сифатида ишлаётганди. “Ницца” спорт директори Жулен Фурне эса ғалати баёнот берди.

"Агар Гальтье билан жанжалнинг ҳақиқий сабабини айтсам, унга Европа клубларидаги кийим алмаштириш хоналарининг бирортасида жой бўлмайди. Бу футболдан ҳам кўра жиддийроқ нарса.

Гальтье эса “Унинг характерини билганим учун баёнот услубидан ҳайратга тушмадим”, дея унинг гапларига муносабат билдиришни истамаган.

Эндиликда деталлар очиқланди: Фурне ўз шикоятини электрон хатга ёзган ва Ineos (“Ницца” эгалари) компаниясига юборган. Хатнинг матни RMC Sport журналисти Даниэль Риолонинг почтасига келиб қолди. У бир ҳафта давомида хатнинг ҳақиқийлигини текширди ва эълон қилишга қарор қилди. Маълумот учун, хат Кристоф Гальтье эмас, балки “Ницца” спорт директори Жулен Фурне томонидан юборилган.

Хатнинг энг эътиборга молик қисми — Фурненинг Гальтьенинг ўғли билан учрашуви:

“У менга отасининг ёмон ҳолатда эканини қуйидаги сўзлар билан изоҳлади: ‘Жулен, ҳолат яхши эмас, отам кеча йиғлади, сен тушунмаяпсан’. Ундан нима бўлаётганини сўрадим. У эса бу жамоа отасига тўғри келмаслигини, бундай давом этиши мумкин эмаслигини айтди. Яхшироқ тушунишим учун ундан аниқлик киритишини сўрадим. У эса менга ‘сен ахлат жамоани тузгансан’, деди. Мен яна аниқроқ гапиришини сўрадим. ‘Клубда фақат қора танлилар, жамоангни ярми эса жума куни кундузи мачитда...’, деб жавоб берди. Мен Жон Валович-Гальтьега сўзларидан ғазабланганимни ва кабинетимни тезда тарк этишини айтдим".

Мураббийнинг ўзи билан бўлган диалог ҳақида.

“Кристофдан ўғлининг гаплари ростми дея сўрадим. У ҳа, деб жавоб берди. Менга "шаҳар ҳақиқатлари"ни ҳисобга олишим кераклиги, жамоада ҳақиқатан ҳам бунчалик кўп қора танли ва мусулмон футболчилар бўлиши керакмаслигини айтди.

Гальтье менга шундай деди: ‘Кеча кечқурун ресторанга боргандим. Ҳамма менга жамоада қора танлилар кўпайиб кетганини айтиб, ташланди. Жулен сен қайси шаҳарда эканимизни тушунишинг керак. Бу Жак Медесеннинг (Ницца шаҳрининг собиқ мери) шаҳри. Бизнинг жамоа одамлар хоҳишига мос келмайди, шунингдек, менинг хоҳишимга ҳам’.

Ўртамизда спорт масалалари борасида тортишув бўлмаган. Фақат футболчиларнинг дини ёки терисининг ранги бўйича тортишувлар бўлган”, — деб ёзган Фурне “Ницца” раҳбариятига.

Гальтье Рамазон борасида ҳам шикоят қилган. Ҳатто 23 ёшли ярим ҳимоячи Билол Браимини таркибдан четлаштирган. У рўза тутгани учун “Ренн”га қарши ўйинни ўтказиб юборган. Мураббий очлик футболчиларнинг спорт формасига ёмон таъсир қилади, деб ҳисоблаган. Get French Football News маълумотларига кўра, Гальтье ўйинчиларнинг фитнес-маълумотларини гуруҳларга ажратган, бироқ Рамазонда футболчиларнинг натижалари ёмонлашмагани маълум бўлган.
Фото: Twitter

Шунга қарамай Гальтье “Ницца” футболчиларидан Рамазон ойи рўзасини тутмасликни сўраган. Жамоадаги мусулмон ўйинчилар бунга ҳар хил муносабат билдирган. Масалан, жазоирлик ярим ҳимоячи Хишам Будави рози бўлган, Жан-Клер Тодибонинг эса жаҳли чиққан ва ҳатто машғулот конусини ҳам улоқтирган.

Фурне хат фейк эканини айтмади. Гальтье айбни бўйнига олмаяпти ва ҳақорат, туҳмат учун судга беришга тайёрланмоқда

Жулен Фурне хабар тарқатилган вақтда ғазабланди, бироқ хат ҳақида ҳеч нарса демади.

“Ҳозирги вақтда мен Бразилияда, ўзим аралашиб қолган баҳс-мунозаралардан анча узоқдаман. Клубни тарк этганим учун, бир йил аввалги ички маълумотларнинг тарқалиши бўйича ҳеч қандай жавобгарликни ўз бўйнимга олмайман, — деди Фурне.

Гальтьенинг адвокати Оливье Мартеннинг сўзларига кўра мутахассис “қатъиятли сўзлар билан” айбловларни рад этган. RMC Sport хабар беришича, Кристоф “ҳақоратли ва туҳматли сўзлар учун” судга мурожаат қилишга ҳам тайёр. “ПСЖ” бундан хабардор қилинган.

“Лилль”даги фаолияти давомида Гальтье билан бирга ишлаган ҳужумчи Бурак Йилмаз собиқ мураббийини ҳимоя қилмоқда: “Мен Гальтье билан ишлаганман ва ҳеч қачон динимга ёки миллатимга қилинган ёмон муомаласини кўрмаганман. У яхши мураббий. Шунингдек, ажойиб инсон”.

Мураббийга ўлим билан таҳдид қилинди. “ПСЖ” Гальтьега қўриқчи берди ва ҳозирча уни айблашга шошилмаяпти

Гальтье охирги суткаларда минглаб қўнғироқ ва хабарлар олган. Уларнинг баъзиларида мураббийга ўлим билан таҳдид қилинган. “ПСЖ” мураббий ва унинг оиласини ҳимоя билан таъминлади, деб хабар қилмоқда RMC Sport.

“ПСЖ” ички суриштирувни бошлади. Клуб хулоса чиқаришга ёки ваҳима қилишга шошилмаяпти. Чунки улар бир-бирини рад этувчи версиялар бўлишини тушунади.

Парижликлар мураббийга асоссиз айбловларни қўймоқчи эмас. Шунингдек, Гальтье ишга қабул қилинган вақтда Носсир ал-Ҳелайфи бу каби эҳтимолий баёнотлардан хабардор бўлмаган. Акс ҳолда Гальтье ҳеч қачон жамоа мураббийи этиб тайинланмаган бўларди.

Агар Гальтьенинг сўзлари ҳақидаги маълумот тасдиқланса, “ПСЖ” катта эҳтимол билан уни истеъфога чиқаради. Париж клуби мураббийга жума куни режалаштирилган матбуот анжуманигача воқеа бўйича ўз версиясини айтиб беришига имкон бермоқчи.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:59, 14.04.2023.
Ўқилди: 2406 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3789]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2899]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [2009]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1884]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1868]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1620]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1571]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1514]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1506]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1350]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.