"Манчестер Юнайтед" мавсум охиригача Европа лигасининг 1/4 финалида "Севилья"га қарши биринчи ўйинда (2:2) жароҳат олган Рафаэль Варан ва Лисандро Мартинессиз қолиш хавфи бор, деб хабар беради The Athletic.
Манбага кўра, аргентиналик бу мавсумда энди деярли аниқ майдонга тушмайди. Франциялик футболчининг аҳволини баҳолаш давом этмоқда, бироқ у учун ҳам мавсум якунига етган бўлиши мумкин.
"Манчестер Юнайтед" ва "Севилья" ўртасидаги жавоб учрашуви 20 апрель куни Испанияда бўлиб ўтади.