“Интер” Италия чемпионати 30-тур учрашувида “Монца”га имкониятни бой берди (0:1).
Шу тариқа, миланликлар тарихда биринчи марта А Серияда кетма-кет учта уй учрашувида мағлуб бўлишди: бунгача улар "Фиорентина" (0:1) ва "Ювентус" (0:1)га мағлуб бўлишган.
Айни дамда "Интер" 51 очко билан Италия чемпионати турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.