Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лиганинг 29-тури доирасида «Кадис»ни меҳмонда мағлуб этди (2:0).
Ҳужумчи Родриго Испания чемпионатида мадридликлар сафида 100-ўйинини ўтказди. Шу тариқа, у клуб тарихида бу кўрсаткичга эришган саккизинчи бразилиялик бўлди.
Бунгача Марсело (386), Роберто Карлос (370), Каземиро (222), Винисиус (144), Роналдо (127), Савио (105) ва Робиньо (101) 100 дан ортиқ ўйин ўтказган.













