Кириш Регистрация
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна 1-0 Насаф
16/06 20:00 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
16/06 21:00 Словения 1-1 Дания
16/06 23:59 Сербия 0-1 Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

"Арсенал" яна дуранг ўйнади. Чемпионлик “Сити” томон ўтаётганга ўхшайди

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда. Дастлабки 30 дақиқада “Вест Хэм” билан ўйинда ҳеч қандай муаммо бўлмагандек туюлди. Ҳаттоки Зинченко ва Салибанинг жароҳатларини ҳисобга олсак ҳам (иккаласи ҳам ўйин учун қайдномага киритилмаган).

Дастлабки 10 дақиқадаёқ "Арсенал" иккита гол фарқи билан олдинга чиқиб олди. Таниқли биринчи Жезус Уайтнинг узатмасини голга айлантирди, кейин эса Мартинелли Эдегорга голли узатма берди. Шундан сўнг "Арсенал" ўйинни ташлаб қўйди. Меҳмонлар бу вазиятда ғалабани қўлдан чиқаришлари учун мўъжиза содир бўлиши керакдай туюлди. Аммо ўша мўъжиза секин содир бўла бошлади.

Ҳаммаси ўйиннинг 31-дақиқасида, Парти тўпни майдон марказида йўқотиб қўйганида бошланди. Орадан бироз ўтиб Пакета пенальти ишлади, Бенраҳма уни голга айлантирди. Бу "Вест Хэм"нинг дарвозага биринчи зарбаси бўлди. "Арсенал" ҳам иккинчи бўлим бошида пеналти тепди. Бироқ, Сака тўпни дарвозага ноқаниқ йўллади. Ва дарҳол "Вест Хэм" ҳисобни тенглаштирди! Боуен Рамсдейлга имконият қолдирмади – 2:2!

Шу пайт дарҳол “Арсенал”нинг олдинги ўйини эсга тушди. Аввалги турда ҳам Артета жамоаси "Энфилд"да икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олиб, ёмон ўйнай бошлади. Натижада “Ливерпуль” ҳисобни тенглаштирди.

Лигада қолиш учун курашаётган ва тушиб кетиш зонасидан 4 очко олдинда бораётган “Вест Хэм” учун дуранг яхши натижа. “Арсенал” ҳали ҳам “Сити”дан тўрт очко олдинда, аммо икита муҳим жигат бор. Биринчидан, амалдаги чемпионда яна бир ўйин бор. Иккинчидан, 10 кундан кейин Манчестерда етакчиларнинг юзма-юз учрашуви бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, очколар тенг бўлган тақдирда биринчи кўрсаткич урилган ва ўтказиб юборилган голлар ўртасидаги фарқ ҳисобланади. У “Сити”да (+50) “Арсенал”дан (+43) яхшироқ.

Киритилди: 21:18, 16.04.2023.
Ўқилди: 2587 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.