«Тўпчилар» устози Арсен Венгер ҳозирги замонавий футболда амалга оширилаётган трансферларга ўз муносабатини билдирди.
«Ва ниҳоят, футбол заҳарланмоқда. Бу йилги ёзги трансфер мавсумида нима бўлганлигини қаранг, «ПСЖ» улкан орзуларга берилган, имконияти кенг хоҳлаган ишини қилди. Кимнидир («ПСЖ») 19 ёшли ўйинчи (Лукас Моура) учун 36 млн. евро беришини кўриб футбол тентаклик томон кетаётганлигини айтиш мумкин», - дейди франциялик мутахассис the Daily Mail га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, лондонликлар ёзги трансфер вақтида Подолскини 12.5 млн. еврога, Жируни эса 15 млн. еврога олиб келгандилар.