"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоадаги кадрлар билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди.
"Марсель Забицер ўйинолди машғулотда ниманидир ҳис қилди. Биз таваккал қилмасликка қарор қилдик, тез орада нима бўлганини билиб оламиз. Аммо захирада Кристиан Эриксен бўлганида, бу йўқотиш эмас, албатта.
Ўтган ҳафта менда тўққизта соғлом ҳимоячи бор эди, ҳозир эса тўртта. Биз ҳали ҳам учта турнирда ўйнаяпмиз, юқори жамоани яратиш учун бизга барча ўйинчилар керак", - деди тен Хаг BBC билан суҳбатда.
"Манчестер Юнайтед" 2022/2023 йилги мавсумда АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 30 учрашувдан сўнг 59 очко жамғарган. Кеча, 16 апрел куни Англия чемпионатининг 31-тур учрашуви бўлиб ўтди ва унда тен Хаг жамоаси “Ноттингем Форест”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.