Лондоннинг «Челси» клуби ҳимоячиси Жон Терри терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди. Бу ҳақда «ВВС» нашри хабар тарқатмоқда.
«Англия футбол ассоциацияси мени терма жамоадаги ҳолатимни умуман ўйнаб бўлмайдиган даражага олиб келиб қўйди», дея гапириб ўтади Терри.
Террининг терма жамоадан кетишига асосий сабаблардан бир сифатида унинг «КПР» ҳимоячиси Антон Фердинанд билан бўлиб ўтган можаролар бўйича олиб борилган суриштирувлар сабаб бўлган.
«Челси» ҳимоячиси олдинроқ Вестминистр қироллик судига ўзининг айбсизлик эканлигини исботлаганди. Англия ФА яқинда бу борада янги кўрсатмаларни тинглаб кўришни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Терри шу кунга қадар терма жамоа таркибида 78 учрашувда майдонга тушган.













