Кириш Регистрация

Алвес қамоқхонага юборилган хатдаги хато туфайли кўрсатма бериш учун судга олиб келинмади

Баҳо:
+ | -

Дани Алвес ўз вақтида суд биносига кела олмади.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси январь ойидан бери тунги клубда бир қизни зўрлаганликда айбланиб, ҳибсда сақланмоқда. Унга 12 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Алвес иш юзасидан яна гувоҳлик бериш учун бугун эрталаб маҳаллий вақт билан соат 10:30 да судга келиши керак эди. Уни бошқа маҳбуслар билан бирга олиб келишлари керак эди.

Бироқ футболчи суд мажлисига келмагани маълум бўлди. "El programa de Ana Rosa" бошловчиси Майка Наварро футболчининг йўқлиги сабабларини тушунтириб берди.

"Бироз ноаниқликдан сўнг, жабрланувчининг адвокати Эстер Гарсия маҳкамадан озод этишни сўраб юборган хатда хато бўлганлиги сабабли суд мажлиси қолдирилганини тасдиқлади ва бу Алвеснинг бу ерга роппа-роса 10:30 да етиб келишига тўсқинлик қилган.

Бизга бу чалкашлик аллақачон бартараф этилгани ва тахминан бир соатдан сўнг бразилиялик футболчи ўз хоҳиши билан гувоҳлик бериш учун шу ерда бўлишини айтишганди" - деди Наварро.

Ҳозирча футболчи содир бўлган воқеанинг тўрт хил версиясини тақдим этиб, охирги марта жабрланувчи билан жинсий алоқада бўлганини тасдиқлади. Бунгача Алвес зўрлаш бўйича уч марта турли кўрсатмалар берган.

Киритилди: 17:42, 17.04.2023.
Ўқилди: 2037 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.