Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.
Суперлига
“Сурхон” — “Бухоро”
Ўзбекистон Суперлигасининг 4-тури доирасидаги “Сурхон” — “Бухоро” учрашувининг 73-дақиқасида “Бухоро” клуби футболчиси Рўзимбой Ахмедов рақиб ўйинчисининг юз қисмига қўли билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган. Шунингдек, учрашувнинг 77-дақиқасида “Сурхон” футболчиси Тамирлан Джамалутдинов тўпсиз вазиятда бош қисми билан рақиб ўйинчисига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Рўзимбой Ахмедовга (“Бухоро”) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси, Тамирлан Джамалутдиновга (“Сурхон”) нисбатан эса 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.
“Олимпик” — “Андижон”
Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган “Олимпик” — “Андижон” учрашувининг 90+4-дақиқасида “Андижон” футбол клуби футболчиси Нодари Кавтарадзе оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчиси оёғининг ҳимояланмаган қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Нодари Кавтарадзега (“Андижон”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
“Навбаҳор лочинлари” — “Сўғдиёна”
Суперлиганинг 4-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари” — “Сўғдиёна” учрашувининг 71-дақиқасида мезбон жамоа мухлислари томонидан майдон ва футболчиларга қарата турли буюмлар улоқтирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Навбаҳор лочинлари” клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
Бундан ташқари, клуб мухлислари томонидан келгусида майдонга турли буюмларни улоқтириш ҳолатлари такрорланса, клубга нисбатан уй учрашувларини мухлисларсиз ўтказиш интизом чораси қўлланиши тўғрисида огоҳлантирилди.
“Пахтакор” — “Қизилқум”
Ўзбекистон Суперлигасининг 5-тури доирасидаги “Пахтакор” — “Қизилқум” учрашувининг 66-дақиқасида “Қизилқум” клуби футболчиси Ойбек Нурматов оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисини оёғига қўпол тарзда зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Ойбек Нурматовга (“Қизилқум”) нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
Биринчи лига
“Қумқўрғон-1977” — “Жайхун”
Биринчи лига мусобақасининг дастлабки туридан ўрин олган “Қумқўрғон-1977” — “Жайхун” учрашуви якунлангандан сўнг “Қумқўрғон-1977” жамоаси селеционери Абдумалик Жумаев ҳакамлар ҳамда учрашув комиссарига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Абдумалик Жумаевга (“Қумқўрғон-1977”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
U-21 чемпионати
“Насаф U21” — “Сурхон U21”
У-21 чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Насаф U21” — “Сурхон U21” учрашувининг 18-дақиқасида “Сурхон U21” жамоаси футболчиси Қадамбой Нурметов оёғининг таг қисми билан сакраган ҳолда рақиб ўйинчисини тизза қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Шунингдек, ўйиннинг 52-дақиқасида “Насаф U21” жамоаси футболчиси Ахаджон Абдурахмонов рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига тўпсиз вазиятда тепгани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Қадамбой Нурметовга (“Сурхон U21”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси, Ахаджон Абурахмоновга (Насаф U21) нисбатан эса 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.
“Андижон U21” — “Нефтчи U21”
U21 чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Андижон U21” — “Нефтчи U21” учрашуви якунлангандан сўнг “Андижон U21” жамоаси футболчиси Абдулазиз Юсупжонов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Абдулазиз Юсупжоновга (“Андижон U21”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.
“Турон U21” — “Олимпик U21”
U21 чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Турон U21” — “Олимпик U21” учрашувининг 38-дақиқасида “Турон U21” жамоаси бош мураббийи Рустам Азамов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган, четлаштирилгандан сўнг мухлислар ўтирадиган трибунага чиқиб, учрашув комиссари ҳамда ҳакамлари томон такроран ҳақоратли сўзлар ишлатган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Рустам Азамовга (“Турон U21”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
“Пахтакор U21” — “Қизилқум U21”
U21 чемпионатининг 5-тури доирасидаги “Пахтакор U21” — “Қизилқум U21” учрашувининг 28-дақиқасида “Қизилқум U21” жамоаси футболчиси Тимур Набиев бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Тимур Набиевга (“Қизилқум U21”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.
U-19 чемпионати
“Локомотив U19” — “Насаф U19”
U19 чемпионатининг 1-тури доирасидаги “Локомотив U19” — “Насаф U19” учрашувининг 60-дақиқасида “Локомотив U19” жамоаси бош мураббийи Собир Усмонхўжаев бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.
Шунингдек, ўйиннинг 85-дақиқасида “Насаф U19” жамоаси футболчиси Сардорбек Бахромов оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисини оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Собир Усмонхўжаевга (“Локомотив U19”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси, Сардорбек Бахромовга (“Насаф U19”) нисбатан эса 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.
“Навбаҳор U19” — “Арал U19”
U19 чемпионатининг 1-тури доирасидаги “Навбаҳор U19” — “Арал U19” учрашувининг 71-дақиқасида “Навбаҳор U19” жамоаси футболчиси Муртазо Муродуллаев рақиб ўйинчисининг қорин қисмига қасддан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Ўйиннинг 84-дақиқасида “Навбаҳор U19” жамоаси футболчиси Даниил Панфёров тўпсиз вазиятда рақиб ўйинчисини тепганлиги ҳамда бўйин қисмидан бўғганлиги учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Навбаҳор U19” футболчилари Муртазо Муродуллаевга нисбатан 3 та ўйинга, Даниил Панфёровга нисбатан эса 4 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.
“Навбаҳор U19” — “Бухоро U19”
U19 чемпионатидан ўрин олган “Навбаҳор U19” — “Бухоро U19” учрашувининг 90+5-дақиқасида “Бухоро U19” жамоаси футболчиси Мирфайз Мухторов рақиб ўйинчисини юз қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Мирфайз Мухторовга (“Бухоро U19”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.
“Олимпик U19” — “Андижон SGS U19”
1-тур доирасидаги “Олимпик U19” — “Андижон SGS U19” учрашувининг 90+1-дақиқасида “Олимпик U19” жамоаси футболчиси Зайниддин Пўлатбоев оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчиси оёғининг ҳимояланмаган қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Зайниддин Пўлатбоевга (“Олимпик U19”) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.