Кириш Регистрация

Рўзиқул Бердиев: «Бугун йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 6-туридан ўрин олган «Бунёдкор» – «Насаф» (1:1) учрашувидан сўнг Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Қизил карточкага қадар ўйин бизнинг назоратимизда ўтди. Бугун йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди.

Боиси, бунга қадар тўп назорати бизда эди, вазиятлар яратаётган, рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмаётган эдик. Четлатишдан сўнг барчаси ўзгариб кетди. Учрашув сўнггида диққатни йўқотдик ва шу билан бирга икки очкони бой бердик. Бу жуда ҳам аламли...

Бизда пенальтидан ҳам яхшироқ вазият бўлди. Биринчи бўлимда Насруллаевда, иккинчи бўлимда Бозоровда имкониятлар бўлди.

Пенальтини бизда Раҳматов ҳамда Сидиқов амалга оширар эди. Беллашувдан олдин кимда ўзига ишонч бўлса, амалга оширишни таъкидлаган эдик. Шерзод зарба берди, аммо Султонов яхши ҳаракат қилди», – деди Бердиев.

Киритилди: 21:07, 17.04.2023.
Ўқилди: 2309 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7257]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3529]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3345]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3084]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2329]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2219]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2179]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2157]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2059]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2055]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик