Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Виталий Левченко: "1:0 ҳисобини ушлаб қолмоқчи эдик"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 6-тури доирасида ўз майдонида “Турон”га қарши ўйинда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган “Нефтчи” клуби устози Виталий Левченко принципиаллик, ўйин давомидаги чарчоқ ва жисмоний ҳолат, алмаштиришлар ва клубнинг молиявий аҳволи бўйича саволларга жавоб берди.

“Ғалабани ушлаб қолишни истагандик, аммо, бунинг уддасидан чиқа олмадик. Икки қўшни жамоалар майдонга тушишди ва бу иккала жамоа учун ҳам принципиал баҳс эди. Дурангни режа қилмаган эдик. Жамоага бироз совуққонлик етишмади”, - дейди Левченко.

Сўнгги ўйинлардаги хатолар чарчоқ билан боғлиқ деб ўйлайман. Футболчиларда жисмоний жиҳатдан чарчоқ сезилаяпти. Бу борада ишлаймиз албатта.

Биз ўйин давомида тактик жиҳатдан ўзгариш қилиш ва схемамизни 5-4-1га алмаштиришга ҳаракат қилдик, алмаштиришлар ҳам шу билан боғлиқ. Аммо, бунинг уддасидан чиқа олмадик, куч етмади. Рақиб эса, ҳисобни тенглаштиришга уринди ва буни уддалади. Кимдир натижани ушлаб қолишни истади, кимдир эса гол уришни. Якунда эса дуранг қайд этилди.

Клубдаги молиявий аҳвол бу клубнинг ички иши. Бу нарсалар ҳақида гапиришни истамайман. Натижаларни молиявий аҳвол билан боғламаган бўлардим. Клуб кўрсатаётган натижалар бу машғулотлар ва тайёргарлик маҳсулидир” - дея қўшимча қилди Левченко.

Киритилди: 23:26, 17.04.2023.
Ўқилди: 1440 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.