"Кристал Пэлас" ҳужумчиси Уилфрид Заха ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этмоқчи.
Хабарларга кўра, ҳужумчига "Арсенал" ва "Марсель" клублари қизиқиш билдирмоқда. Қолаверса, Саудия Арабистони клублари ҳам футболчига қизиқиш билдиришган, бироқ ивуарлик форвард фаолиятини Европада давом эттирмоқчи. Унинг "Кристал Пэлас" билан шартномаси мавсум охирида якунига етади.
30 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда АПЛда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.