"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти Тони Крооснинг келажаги ҳақида гапирди.
Яқинда ОАВда клуб ва 33 ёшли германиялик футболчи ўртасида янги шартнома борасида келишувга эришилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Келишув келаси мавсум охиригача тузилади.
“Кроос – афсона. У ажойиб жисмоний ва руҳий ҳолатда. Ишончим комилки, у футболчилик фаолиятини “Реал”да якунламоқчи ва шундац бўлади”, — дея Анчелотти сўзларидан иқтибос келтирди GOAL.
Тони Кроос 2014 йилдан бери “Реал” сафида тўп суради. "қаймоқранглилар" сафида у 405та ўйин ўтказган.