Миланнинг "Интер" клуби "Барселона"га 3 нафар футболчисини харид қилиш бўйича сўров юборди.
Sport нашри хабарига кўра, "нерадзуррилар" ярим ҳимоячи Френк Кессьэ, шунингдек, иккита марказий ҳимоячи Клеман Лангле ва Самуел Умтитининг вариантини кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Кессьэ ўтган ёзда "Милан"дан текинга ўтгандан сўнг "Барселона"да дебют мавсумини ўтказмоқда. Умтити ва Лангле эса бу мавсумни бошқа клубларда ижара асосида ўтказмоқда. Самуэль Италиянинг "Лечче" клубида, Клемент эса Лондоннинг "Тоттенхэм" клубида ўйнамоқда.
Аввалроқ, "Барселона" Кессьэни келаси ёзда сотиш ниятида эмаслиги ҳақида хабар берилганди.