Кириш Регистрация
10/10 05:00 Перу - Уругвай
10/10 14:10 Австралия - Хитой
10/10 19:00 Ўзбекистон - Эрон
10/10 19:00 Иордания - Жанубий Корея
10/10 21:00 Баҳрайн - Индонезия
10/10 21:00 Қатар - Қирғизистон
10/10 21:00 Уммон - Кувайт
10/10 21:00 БАА - КХДР
10/10 23:00 Ироқ - Фаластин
10/10 23:00 Саудия Арабистони - Япония
11/10 01:00 Боливия - Колумбия
11/10 02:00 Эквадор - Парагвай
11/10 02:00 Венесуэла - Аргентина
11/10 05:00 Чили - Бразилия

"WhoScored" версиясига кўра жорий мавсум Европанинг энг яхши футболчилари (топ-10)

Баҳо:
+ | -

Европа бўйлаб энг яхши футболчиларни танлаб олиш осон иш эмас. Шу сабабдан биз фактлар ва кўрсаткичларга асосланамиз. Шу орқали ҳар қандай баҳс ва келишмовчиликларни олди олинади. 2022-23 йилги мавсум ҳали якунига етмади. Шунга қарамай, ҳозирга қадар энг яхши натижа қайд этаётганлар ажралиб улгурган. Шулардан ўнтаси, қуйида эътиборингизга ҳавола этилади.

10. Габриэл Жезус – "Арсенал"

Бразилия терма жамоаси аъзоси ёзда "Арсенал"га ўтган эди. Унинг 45 миллионлик кўчиши омадли бўлди дейиш мумкин. Бу орқали ҳужумчи Гвардиола давридаги соядан чиқди ва нималарга қодир эканини кўрсата олди. Айни дамда Жезус 9 та гол ва 5 та ассистга эришди. Бу эса мавсумнинг 4 ойини жароҳат сабабли ўтказиб юборган футболчи учун ёмон натижа эмас.

9. Виктор Осимхен – "Наполи"

Италияда энг яхши футболчилардан бири, шубҳасиз Осимхендир. Нигериялик ҳужумчи бу мавсумда 30 та ўйинда 25 та гол уришга эришди. Лучанно Спалеттининг етакчи жамоасида энг ёрқин юлдуз Осимхен десак янгишмаймиз. "Наполи" бу мавсумда унинг таъсири билан 1990 йилдан бери илк бор Италия чемпиони бўлишга яқин турибди. Аммо Осимхеннинг ўрни бу жадвалда 9 ўринни эгаллаб турибди.

8. Карим Бензема – "Реал"

2021-22 йилги мавсумни юқори даражада ўтказган Бензема, "Олтин тўп"га лойиқ кўрилган эди. Аммо жароҳатлар футболчининг жорий мавсумини анча муаммолар гирдобига солди. 35 ёш бўлишига қарамай, Бензема мавсум давомида 34 ўйинда 32 та голда иштирок этди. Бу ҳисоб кенгайишда давом этмоқда.

7. Хвича Кварацхелия – "Наполи"

Осимхенни мавсум давомида аниқ узатмалар билан билан таъминлаб келган ким деб ўйлайсиз? Албатта, янгишмадингиз. Хвича бу мавсум давомидаги ёрқин ўйинлари сабаб Марадонага менгзалди. Айни дамда у "Кварадона" деган лақаб олган. Бу бекорга эмас, албатта. Ёзги трансферлар ойнасида Осимхен ва Кварацхелия жамоасига катта пул келтириши мумкин. Бунинг учун грузиялик юксалишда давом этиши лозим.

6. Эрлинг Холанд – "Манчестер Сити"

Ўзга сайёралик "махлуқ" жадвалда етакчилик қилмаяпти. Биз ҳам ҳайронмиз. Аммо портал уни олтинчи поғонага қўйган. 51 миллион фунтга харид қилинган ҳужумчи, ўзининг дебют мавсумида АПЛ доирасида 32 та гол уришга эришди. Яна учта гол билан Холанд АПЛ рекордини янгилаши мумкин. Энг даҳшатлиси эса, у эндигина 22 ёшда.

5. Кевин Де Брюйне – "Манчестер Сити"

Доимгидек Де Брюйне энг яхшилар қаторида. Унинг ўйинидаги сермаҳсуллик Холанд билан ҳам боғланган. Айнан норвегиялик ҳужумчи КДБнинг пасларини голга айлантирмоқда. Бу жуфтлик натижалар қайд этишда бир-бирига энг катта кўмакчидир.

4. Неймар – "ПСЖ"

Неймар бор жойда, гол ва креативлик албатта бўлади. Ҳархолда, Франция чемпионатида ҳолат шундай. Неймар балки футболда ўлиб бораётган санъатнинг сўнгги вакилларидан биридир. 31 ёш ҳужумчи футболда ҳамма нарса қилди. Унинг ўйинлар "ПСЖ"га кўрк бағишлаб турибди десак, янгишмаган бўламиз.

3. Мартен Терье – "Рен"

26 ёшли ҳужумчи олдинги чизиқнинг ҳар қайси нуқтасида ҳаракат қила олади. Терье 2021-22 йилни яхши ўтказганди. Бу мавсум ҳам ундан қолишмаяпти. Француз ҳужумчисининг жамоаси Еврокубоклар учун жиддий курашмоқда. Бунда Терьенинг таъсири жуда ҳам каттадир.

2. Килиан Мбаппе – "ПСЖ"

Кўпчилик наздида дунёнинг энг яхши футболчиси бўлган Мбаппе, "WhoScored"ни ҳали бунга ишонтира олгани йўқ. Мбаппе бу мавсумда ушбу рўйхатдаги ҳаммадан яхши аниқ узатмаларни ижро этди. Ассистга келганида эса ундай дея олмаймиз. Килианнинг баҳоси 7.73 ни ташкил этмоқда.

1. Лионель Месси – "ПСЖ"

Яна кимдир бу ўринни эгаллаши мумкин эдими? Мессидан бошқа вариант топа олмаймиз ҳам. "ПСЖ"даги тақдири сўроқ остида қолган пайтларда ҳам Месси ўз ишини давом эттирмоқда. Айнан мана шу нарса Месси ва Мбаппе ўртасидаги фарқдир. Парижда Месси голлар, ассистлар, имконият яратишлар, зарбаларда энг илғори ва энг яхши ўйинчи номига лойиқ кўрилмоқда. 35 ёшли ҳужумчи учун бу даҳшатли натижалардир. Унинг рейтинги эса 8.43.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 14:36, 18.04.2023.
Ўқилди: 1944 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.