"Барселона" ёзги трансферни режалаштирмоқда. Team Talk хабарига кўра, каталонияликлар "Ливерпул"нинг асосий ҳимоячиси Трент Александр-Арнольдга қизиқиб қолган.
Манбага кўра, "Барселона" "Ливерпул"нинг Чемпионлар лигасининг кейинги мавсумини ўтказиб юбориш эҳтимоли борлигидан унумли фойдаланишга умид қилмоқда. Улар бундай вазиятда Трентни арзонлаштирилган нархда қўлга киритишларига ишонишади.
Transfermarkt портали мутахассислари 24 ёшли Трент Александр-Арнольдни 65 миллион еврога баҳоламоқда.