Кириш Регистрация
27/06 00:00 Чехия 1-2 Туркия
27/06 00:00 Грузия 2-0 Португалия
27/06 03:00 Эквадор 3-1 Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла 1-0 Мексика
27/06 20:00 Нефтчи 1-1 Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор 1-0 Бунёдкор
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 2-1 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 0-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия - Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай - Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания

Улуғбек Бақоев Қозоғистон чемпионатидаги 100-голини урди!

Баҳо:
+ | -

Улуғбек Бақоевнинг Қозоғистон чемпионатларидаги голлари сони 100тага етди! У ўзининг юбилей голини бугун “Ордабаси” дарвозасига киритди.

Павлодорликлар Премьер-лиганинг 23-турида Чимкент шаҳри жамоасини қабул қилишди ва унда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Улуғбек ушбу ўйинда жамоасининг биринчи голига муаллифлик қилди (65-дақиқа).  Ушбу ғалабадан кейин 42 очко билан 2-ўринга кўтарилиб олди ва медаллар учун курашни давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Бақоев Қозоғистон чемпионатларидаги голлари сони 100тага етди. Мамлакат кубоги ва бошқа мусобақалар инобатга олинмаган. У ўз голларини “Тобол” (71та), “Жетису” (18та) ва “Иртиш” (11та) клублари сафида киритди.

Шу пайтга қадар Бақоев 3 марта (2004, 2010, 2011) Қозоғистон чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлган. Ушбу мавсумда эса 11та тўп билан тўпурарлар баҳсини бошқариб бормоқда.

Таъкидлаш лозим, Улуғбек Бақоев Ўзбекистон чемпионатида битта ўйинда 6та гол киритган ягона футболчи ҳисобланади. Википедия сайтида берилган маълумотга кўра, у Олий лигада 34та гол урган. Унинг терма жамоа сафида урган голлари эса 11тани ташкил этади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:49, 24.09.2012.
Ўқилди: 4295 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.