Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

"Бавария" қутирган "Манчестер Сити"ни ўз майдонида қабул қилади. Учта тўп фарқини "немис машинаси" йўққа чиқара оладими? (превью)

Баҳо:
+ | -

"Бавария" бугун ЕЧЛнинг чорак-финалидан ўрин олган ўйинда "Манчестер Сити"ни ўз майдонида қабул қилади. Бу жуфтликнинг биринчи ўйиндаги натижаси ҳаммага маълум. Шу сабабли, бугунги мезбонлар учта гол фарқини йўққа чиқаришга уриниб кўришлари керак. Агарда "Etihad"даги 3-0 йўққа чиқарилмаса, кўпчиликда турли хил саволлар юзага кела бошлайди. Шулардан бири, "Бавария" раҳбариятининг нега мавсумни ўртасида, ҳеч қандай сабабларсиз Юлиен Нагельсманни ишдан олиб, ўрнига Томас Тухелни олиб келганидир. Мюнхенликлар шундай аҳволда турган бир пайтда, уларнинг рақиби – "Манчестер Сити"! Бу жамоа ҳозирга қадар йўлида учраган клубни яксон қилиб ўтмоқда. Гвардиола жорий мавсумда ЕЧЛ ва АПЛ чемпионлигини кўзлаган. Қуйида "Бавария"нинг "шаҳарликлар"га қарши жавоб учрашувига оид айрим маълумотларга эга бўласиз.

Баҳс қаерда ўтказилади?

Жой: Мюнхен, Германия
Ўйингоҳ: Allianz Arena
Вақт: 19 апрель, чоршанба
Старт: 20:00 маҳаллий вақт билан, 00:00 Тошкент вақти билан
Ҳакам: Клеман Тюрпен (Франция)
ВАР: Жером Брисар (Франция)

Ўзаро ўйинлар
"Бавария"да 2 та ғалаба
"Манчестер Сити"да 3 та ғалаба
Дуранг: 0 та
Умумий 5 та.

Жамоалар ҳолати (сўнгги 5 та ўйинда)
"Бавария" – 2 та мағлубият, 2 та ғалаба, 1 та дуранг
"Манчестер Сити" – 5 та ғалаба

"Бавария" ҳақида

Садио Мане битта ўйинлик четлатишдан кейин майдонга тушиши мумкин. Бу тақиқ унга ўз жамоадоши Лерой Санени юзига урганидан кейин берилган эди. Аммо сенегаллик ҳужумчи майдонга тушадими ёки йўқ, бу бошқа масала. Томас Тухель ҳужумда янги қуролга эга бўлади. Қайд этилишича, Эрик Шупо-Мотинг машғулотларга қайтган. 34 ёшли ҳужумчи душанба куни жамоа билан бирга эди. У "Бавария"нинг учта тўплик эҳтиёжини қондиришда ёрдам бериши мумкин бўлади. Дарвозабон Мануэль Нойер ва ҳимоячи Лукас Эрнандес эса ҳали ҳам жароҳатда.

Жамоанинг тахминий таркиби
Дарвозада: Янн Зоммер;
Ҳимояда: Павар, Упамекано, Де Лигт, Девис;
Таянчда: Киммих Горецка;
Ярим ҳимояда: Коман, Мусиала, Сане;
Ҳужумда: Шупо-Мотинг (4-2-3-1)

"Манчестер Сити" ҳақида

Фил Фоден жамоанинг ягона лазарятдаги футболчиси бўлиб қолмоқда. Ҳужумчи кўричагини олдириб ташлаган эди. Сўнгги хабарларда Фоден ҳам машғулотларга қайтгани айтилади. "Лестер" билан АПЛ ўйинида ҳисоб-китоб тугагач, Холанд ва Родри эртароқ захирага олинганди. Бу орқали Гвардиола уларни бугунги ўйин учун сақлаб қўйган.

Жамоанинг тахминий таркиби
Дарвозада: Эдерсон;
Ҳимояда: Аканжи, Диас, Аке;
Таянчда: Стоунз, Родри;
Ярим ҳимояда: Силва, Гюндоган, Де Брюйне, Грилиш;
Ҳужумда: Холанд (3-2-4-1)


"Бавария" одатда ўз уйида жуда яхши ўйнайди ва ўзига керакли натижани қайд эта олади. Қолаверса, сўнгги ўйинларда "Сити" ҳимояси оқсамоқда. Аммо немис клубнинг бугунги вазифаси улар учун ортиқчалик қилади. Ҳисоб буни кўрсатмаётган бўлсада, бу жуфтликда ҳали интрига сақланиб турибди. Ҳаммаси майдонда ҳал этилади.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" ва "Манчестер Сити" баҳсини бугун 00:50 дан бошлаб SPORT TV телеканалида тўғридан-тўғри эфирда томоша қилишингиз мумкин.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 08:29, 19.04.2023.
Ўқилди: 2057 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [7007]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3358]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2977]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2411]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2387]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2034]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1964]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1938]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1933]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1889]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.