Питернинг «Зенит» клуби ҳужумчиси Халк жамоадошлари билан муносабатларини тўғрилаш мақсадида улар билан алоҳида учрашиб олишни мақсад қилганди.
«Крилья Советов»га қарши учрашувдан олдинги машғулотлар пайтида Халк ва Игор Денисов ўртасида ўйиндаги тўқнашув кузатилган ва ўшанда россиялик футболчи Халкни ҳақорат қилганди.
Ушбу воқеадан кейин Халк «Крилья Советов» билан ўйин ниҳоясини кутди ва таржимони ёрдамида футболчилар билан учрашиб муносабатларни яхшилашни хоҳлаганди, бироқ жамоа етакчилари буни хоҳлашмади, деб ёзмоқда «Известия» нашри.
Эслатиб ўтамиз, Игор Денисов Халкка тўланаётган маблағдан норози бўлиб билдирган эътирози учун ўринбосарлар таркибига четлатилганди.













