Кириш Регистрация

Роналду MMA услубида «Ал-Ҳилол» футболчисини бўғиб қўйди (видео)

Баҳо:
+-1 | -

Саудия Арабистони чемпионатининг 25-турида марказий ўйин бўлиб ўтди. «Ал-Ҳилол» ўз майдонида Роналду бошчилигидаги «Ан-Наср»ни қабул қилиб, ишончли ҳисобда (2:0) ғалаба қозонди.

«Ан-Наср» сардори Криштиану Роналду баҳснинг 57-дақиқасида майдон марказида тўпни гавдаси билан беркитаётган «Ал-Ҳилол» футболчисини икки қўли билан томоғидан бўғиб, майдонга йиқитди.

Учрашувни бошқарган англиялик ҳакам Майкл Оливер вазиятни эътиборсиз қолдирмади ва Роналдуга сариқ карточка кўрсатди. Ваҳоланки, вазият қизил карточкага ҳам тортиши мумкин эди.

«Ал-Ҳилол» футболчиси эса ерда бироз ётганидан кейин ўрнидан туриб, баҳсни давом эттирди. Унга тиббий ёрдам керак бўлмади.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:10, 19.04.2023.
Ўқилди: 21692 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик