"Реал" ярим ҳимоячиси Аурелиен Тчуамени ўйин амалиёти билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, яқинда франциялик футболчи Карло Анчелотти жамоасида асосий таркибдаги ўрнини йўқотган эди.
"Нега мен захирадаман? Ҳаммасини мураббий ҳал қилади. Кўриб турганингиздек, жамоанинг кўплаб ярим ҳимоячилари ҳозирда яхши формада. Ҳамма бир-бирини олдинга чорламоқда", - деди Тчуамени Canal Plus билан суҳбатда.
Аурелиен Тчуамени ўтган ёздан бери "Реал Мадрид"да ўйнаб келмоқда. У "Монако"дан 80 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Ярим ҳимоячи Испания чемпионатининг жорий мавсумида ҳозирча 4 та голли узатмани амалга оширди.