"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола 2013 йилдан 2016 йилгача "Бавария"даги фаолияти ҳақида эслади.
Эслатиб ўтамиз, бугун испаниялик мутахассис Чемпионлар лигаси чорак финалида собиқ жамоаси билан яна учрашади. "Этиҳад"даги биринчи ўйинда "Манчестер Сити" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
"Мен "Бавария"ни бошқарганман ва клубнинг менталитетини биламан. У ҳамма жойда сизни кузатиб боради. Сиз буни ҳатто терингизда ҳам ҳис қилишингиз мумкин. Улар учун "Манчестер Сити"га қарши камбэкни амалга ошириш жуда қийин бўлади", - деди Гвардиола матбуот анжуманида.