Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Легионерлар: Жепаровдан бошқа деярли барча ўйнади

Баҳо:
+ | -

Хориж чемпионатларида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ўтган ҳафтанинг дам олиш кунлари ўз жамоаларининг расмий учрашувларида майдонга тушишди.

ҚОЗОҒИСТОН

Қозоғистон чемпионатида тўп сураётган Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган барча футболчиларимиз Қозоғистон премьер-лигасининг 23-турида ўз жамоалари сафида майдонга тушишди.

Павлодарнинг «Иртиш» клуби ҳужумчиси Улуғбек Бақоев ҳамда «Актобе» ярим ҳимоячиси Темур Кападзелар ўз жамоалари сафида тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилишди. «Актобе» сафида тўп сураётан бошқа бир ҳужумчи Александр Гейнрих майдонда 80 дақиқа ҳаракат қилди ва алмаштирилди. Ушбу клуб сафида тўп сураётган ярим ҳимоячи Марат Бикмаев эса учрашувнинг 57-дақиқасида майдонга туширилди.

Қозоғистон чемпионатида тўп сураётган легионерларимиз учун бу ҳафта ўта омадли келди дейиш мумкин. Жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Павлодарнинг «Иртиш» клуби ҳужумчиси Улуғбек Бақоев Қозоғистон премьер-лигасининг 23-турида - «Ордабаси»га қарши ўз майдонларида кечган учрашувнинг 65-дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ўз жамоасининг йирик (3:0) ғалабасига ҳисса қўшди. Эътиборли томони, ушбу гол тажрибали ҳужумчининг Қозоғистон чемпионатида киритган юбилей, 100-голи бўлиб тарихга кирди. «Ордабаси»га қарши кечган баҳда майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган Бақоев шу тариқа Қозоғистон чемпионатлари тарихида голлари сони бўйича 100лик довондан ўтган 6-футболчига айланди.

Ўзбекистон терма жамоасига номзод бир йўла уч футболчимиз тўп сурадиган «Актобе» жамоаси эса бу турда сафарда премьер-лигада жон сақлаб қолишга уринаётган «Атирау» клубига қарши майдонга тушди. Ушбу ўйинни ҳам легионерларимиз учун омадли кечди деб айтиш мумкин. Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Темур Кападзе биринчи бўлимнинг 44-дақиқасида «Атирау» дарвозасини нишонга олиб, «Актобе» ғалабасига ўз улушини қўшди. Шу куни майдонда жуда фаол ҳаракат қилган ҳужумчимиз Александр Гейнрих юқорида таъкидланганидек майдонда 80 дақиқа ҳаракат қилган бўлсада, учрашувнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлди.

РОССИЯ

Россия премьер-лигасининг 11-турида фақатгина бир ҳамюртимиз майдонга тушди. Владикавказнинг «Алания» клуби шарафини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячи Санжар Турсунов, бошқа бир ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп сурадиган Маҳачқалъанинг «Анжи» клубига қарши майдонга тушиб, учрашувда 87 дақиқа ҳаракат қилди. Одил Аҳмедов эса бу сафар ҳам «Анжи» қайдномасига киритилмади. Ўтган ҳафтадан бошлаб «Анжи» машғулотларига киришган ярим Одил Аҳмедов айни пайтда тикланиш муолажаларини олаётгани ҳақида Доғистон клуби расмий сайти хабар бериб ўтган.

Россия 1-дивизонида иштирок этаётган Нижнекамскнинг «Нефтехимик» жамоаси бу турда дам олди. Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоа шарафини терма жамоамизга номзод бўлган ярим ҳимоячи Вагиз Галиулин ҳимоя қилади.

УКРАИНА

24-25 cентябрь кунлари Украина кубогининг 1/16 финали баҳслари ўтказилди. Эътиборлиси, икки нафар Ўзбекистон терма жамоасига номзод футболчилар, ҳужумчи Максим Шацких ҳам, Виталий Денисов ҳам ушбу босқичда ўз жамоалари тўлиқ тўп суришди.

Киевнинг «Арсенал» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Максим Шацких ўз жамоаси билан Альчевскнинг «Сталь» клуби меҳмони бўлди. Ушбу ўйинда киевликлар фақат қўшимча вақтдагина учрашув тақидирини ўз фойдаларига ҳал қила олдилар. Максим Шацких эса учрашувда 120 дақиқа ҳаракат қилди. «Днепр» клуби ҳимоячиси Виталий Денисов эса, меҳмонда Ялтанинг «Жемчужина» клубига қарши кечган баҳда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ушбу баҳсда «Днепр» 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, навбатдаги босқичга чиққанини таъкидлаш лозим.

САУДИЯ АРАБИСТОНИ

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Сервер Жепаров эса «Аш Шабоб» клуби таркибида асосий таркибда майдонга туширилмади. Меҳмонда мусобақа пешқадамларидан бири «Ал-Ҳилол» га қарши майдонга тушган «Аш Шабоб ушбу ўйинда йирик - 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Сервер Жепаров эса, фақатгина 79-дақиқада майдонга туширилди.

ХИТОЙ

Хитой чемпионатида тўп сураётган икки нафар Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод бўлган футболчилар Анзур Исмоилов ҳамда Камолиддин Тожиевлар ушбу турда ўз жамоалари сафида майдонда тўлиқ 90 дақиқадан тўп суришди. Эътиборлиси, 24 сентябрь куни ушбу икки футболчи ўз жамоалари билан майдонда бир-бирларига қарши саф тортишди. Анзур Исмоилов тўп сурадиган «Чангчун Ятай» клуби ўз майдонида Камолиддин Тожиевнинг жамоаси бўлмиш «Жиангсу»ни қабул қилди. Мазкур ўйинда ҳисоб очилмади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 09:15, 25.09.2012.
Ўқилди: 4299 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.