Усмон Дембеле 23 апрель куни "Атлетико"га қарши ўйнаши мумкин.
Sky Sports хабарига кўра, "Барселона" бош мураббийи Хави вингерни Ла Лиганинг 30-тур учрашувида майдонга туширмоқчи.
Франциялик футболчи 28 январь куни "Жирона"га қарши ўйинда сонидан жароҳат олгани сабабли 13 та учрашувни ўтказиб юборди.
Жорий мавсумда Дембеле чемпионатда 18 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди.